Ляказетт «Арсенал» учун гол уришни бошлади
July 13, 2017, 7:36 p.m. 4928

Александр Ляказетт янги жамоаси «Арсенал» сафида биринчи учрашувини ўтказди ва биринчи голини урди. Франциялик футболчи «Сидней» клубига қарши кечган ўртоқлик учрашувида ўзининг биринчи голини нишонлади. Мазкур учрашувда «Арсенал» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлабки голга Пер Мертезакер муаллифлик қилди.

Ляказетт ўйиннинг 68-дақиқасида Денни Уэлбекнинг ўрнига майдонга тушди ва 83-дақиқада қанотдан узатилган тўпни дарвоза тўрига йўллади.

«Арсенал» ушбу ҳужумчини «Лион»дан 53 миллион еврога сотиб олди ва у билан 5 йиллик шартнома тузган. Французлар жамоаси билан келишувда 7 миллион евро миқдоридаги бонуслар ҳам кўзда тутилган.