Узбек O'zbek
«Зенит» барбод бўлган трансфер бўйича музокараларни қайта тикламоқчи
Жума, 07 Июл
2438

Россиянинг «Зенит» клуби «Рома» ҳимоячиси Костас Маноласни сотиб олиш учун яна бир маротаба уриниб кўради. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, питерликлар бош мураббийи Роберто Манчини мазкур трансфер бўйича музокараларни қайтадан тиклаш учун футболчи билан муносабатларни яхшилашга ҳаракат қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Зенит» Маноласни тиббий кўрикдан ўтиш учун олдиндан белгилан  тартибда тайёргарлик кўрмагани ва ўз вақтида етиб келмагани учун сотиб олиш фикридан қайтганди. Бундан ташқари, Маноласга унинг маошини Россия валютаси рублда ҳисоблаб беришлари маъқул келмаганди.

Хабар қилинишича, «Зенит» грециялик футболчини 30 миллион евро эвазига сотиб олишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Санкт-Петербург клуби «Рома»дан яримҳимоячи Леандро Паредесни сотиб олишга улгурган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз