Узбек O'zbek
Элдор Шомуродов Россия чемпионатига ўтишга яқин
Жума, 07 Июл
2942

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси ва «Бунёдкор» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини Россия чемпионатида давом эттиради. Бу ҳақда «Известия» нашри хабар тарқатди.

Манба хабарига кўра, «Краснодар» ёзги трансферлар вақтида ҳужумчи Фёдор Смоловни сотиши кутилмоқда. «Краснодар» айнан Элдор Шомуродовни унинг ўрнига номзод сифатда кўрмоқда. 22 ёшли футболчи билан музокаралар якунловчи паллага яқин ва трансфер ёзда амалга ошиши мумкин.

«Шомуродов — Ўзбекистонинг ёш ва келажаги порлоқ футболчилардан бири. У анча кучаймоқда ва юлдузга айланиши мумкин», — деган «Краснодар» клубидаги манба.

Шомуродовнинг «Краснодар»га ўтишига иккала томон ҳам розилик билдирган. Ҳозирги вақтда футболчининг трансфери шартлари ҳал қилинмоқда. Элдор фаолиятини айнан шу клубда давом эттиришга яқин турибди. Гап тўлақонли трансфер ҳақида кетмоқда.

Гап шундаки, қишки трансферлар вақтида футболчига Россиянинг «Зенит» ва «Рубин» жамоалари ҳам Шомуродовга қизиқиш билдиришганди. Жамоалар уни ижарага олишни истаганди. Аммо жамоа ҳам Шомуродовнинг ижарага қарши бўлгач, бу трансфер амалга ошмай қолганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз