Узбек O'zbek
«Реал» «Барселона» билан курашда ютиб чиқилган трансфери ҳақида эълон қилди
Пайшанба, 06 Июл
16818

Мадриднинг «Реал» клуби «Атлетико» чап қанот ҳимоячиси Тео Эрнандес трансферини расман эълон қилди.

Мадридликлар расмий сайти берган хабарга кўра, 19 ёшли француз футболчиси «Реал» билан 6 йилга мўлжалланган шартнома имзолади.

Эрнандес 10 куни матбуот ва омма олдида таништирилади.

Эслатиб ўтамиз, футболчига шунингдек, «Барселона» ҳам жиддий қизиқиш билдирганди. бироқ Эрнандес 26 миллион евро эвазига «қаймоқранглилар» сафига ўтадиган бўлди.

Ўтган мавсумни Тео «Алавес» сафида ижарада ўтказганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз