Видео: Тармоқда Серхио Рамоснинг симуляциясига тақлид қилинган кулгили ролик тарқалди
July 2, 2017, 4:15 p.m. 8496

Интернет тармоқларида Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Серхио Рамоснинг симуляция ишлатганига тақлидан, пародия шаклида ишланган видео тарқалди.

Унда Серхио Рамос либосидаги актёр кўча-куйда, жамоат жойлари ва савдо дўконларида Рамос сифатида йиқилиб тушавергани ва ҳакам ролидаги актёр унга «қўполлик» ишлатганларга қизил карточка кўрсатгани тасвирланган.

Эслатиб ўтамиз, Европа чемпионлар лигасининг финали доирасидаги учрашувда Серхио Рамос Хуан Куадрадо билан тўқнашиб кетиб ерга қулаган ва ҳакам туринликлар футболчисига қизил карточка кўрсатганди. Кейинчалик Рамоснинг бу ҳаракат жамоатчилик томонидан кескин танқидларга сабаб бўлганди.