Узбек O'zbek
Снейдер Италияга қайтишни истамоқда
Жума, 30 Июн
2249

«Галатасарой» яримҳимоячиси Уэсли Снейдер Италия А сериясига қайтиши мумкин. Бу ҳақда Il Secolo XIX нашри хабар тарқатди.

Манбанинг маълум қилишича, футболчи «Сампдория»га ўтишни истамоқда. Унинг агенти Гидо Альберсанинг таъкидлашича, Снейдер ЖЧ-2018 олдидан кучли бешликка қайтиш учун ойлигининг кескин камайишига ҳам рози бўлиб турибди.

«Галатасарой»да у йилига 5 миллион евро маош қилади. «Сампдория»да унга 2 миллион евро тўлашлари кутилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз