«Барселона» Верраттини олса, асосий футболчиларидан бирини сотади
June 19, 2017, 4:34 p.m. 3104

«Барселона» хорватиялик ярим ҳимоячиси Иван Ракитич билан хайрлашиши мумкин. Mundo Deportivo нашрига асосланиб Football Italia нашрининг хабар тарқатишича, «ПСЖ»дан Марко Верратти келса, бу рўй беради. Ракитичга «Ювентус» даъвогар бўлиб турибди.

29 ёшли хорватиялик футболчи «Барселона»га «Севилья»дан 2014 йилда 18 млн евро эвазига келиб қўшилганди.

Якунланган мавсумда Ракитич Примерада 32 учрашувда майдонга тушиб, 8 гол урди ва 5 голга ҳаммуаллиф бўлди.

Бундан аввалги хабарларда «Барселона» Верратти учун 100 млн евро сарфлашга тайёрлиги, италиялик хавбек «ПСЖ»га ўзини Каталонияга қўйиб юбориши учун ультиматум қўйгани айтилганди.