Узбек O'zbek
АПЛ осиёликлар манфаати учун якшанба кунги ўйинлари вақтини ўзгартирмоқчи
Якшанба, 11 Июн
3962

Англия премьер-лигаси 2019/20 йилги мавсумда якшанба кунги ўйинларининг камида 2тасининг бошланиш вақтини кундузги вақтга сурмоқчи.

Бу ўйинлар соат 11:30 ёки 12:00да бошланиши кўзда тутилмоқда. Бундан мақсад Осиёдаги аудиторияни янада кенгроқ қамраб олиш ҳисобланади. Бу ҳолатда АПЛ ўйинлари Осиёда прайм-таймда кўрсатилиши мумкин бўлади.

Daily Mail хабарига кўра, ўйинлар вақти АПЛ ўйинлари телеҳуқуқлари ҳуқуқи бўйича янги 3 йиллик шартнома тузилиши олдидан белгиланади. 

Лекин ўйинлар вақти олдинга сурилиши Англиянинг ўзидаги мухлислар, шунингдек, клубларнинг норозиликларига сабаб бўлиши мумкин.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз