Узбек O'zbek
Манчини «Зенит»нинг асосий трансфер мақсадини маълум қилди
Душанба, 05 Июн
3641

«Галатасарой» яримҳимоячиси Уэсли Снейдер фаолиятини Россияда давом эттириш мумкин. Бу ҳақда Туркиянинг Marmara Gazetesi хабар бермоқда.

Манба берган хабарга кўра, нидерландия терма жамоаси футболчисига «Зенит»нинг янги устози Роберто Манчинининг шахсан ўзи қизиқмоқда.

32 ёшли яримҳимоячининг агенти Гвидо Альберс Истанбулга етиб келган. Музокаралар тез орада бошланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Манчини ўз вақтида Снейдер билан «Интер»да бирга ишлаганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз