Узбек O'zbek
«Рома» бошқа бир афсонасини жамоада сақлаб қолади
Чоршанба, 31 Май
3191

«Рома» яримҳимоячиси Даниэле Де Росси римликлар билан икки йилга мўлжалланган янги шартнома имзолайди. Бу ҳақда Sky Sport Italia нашри хабар тарқатди.

Бутун фаолияти давомида «Рома» сафида тўп суриб келаётган 33 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси жорий йилнинг 30 июнида ниҳяосига етиши керак эди.

Манба берган маълумотларга кўра, томонлар янги шартнома бўйича келишувга эришган. Янги битим бўйича яқин кунларда расмий маълумот берилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Интер» Де Россини ўз сафида кўришни истаган ва унга 2 йиллик шартнома таклиф қилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз