Узбек O'zbek
"Интер"нинг собиқ бош мураббийи "Зенит"ни бошқариши мумкин
Якшанба, 28 Май
2642

Шу ҳафта "Зенит" президентлигига сайланган Сергей Фурсенко 25 май куни Европада бўлиб, Роберто Манчинига питерликлар бош мураббийлигини таклиф қилди. Бу ҳақда Россиянинг "Чемпионат" нашри хабар берди. 

Манчини ушбу таклифга рад жавобини берса-да, унда Европанинг бошқа жамоалари, шулар орасида "ПСЖ"нинг ҳам таклифини ўйлаб кўраётганини маълум қилган.

Манчинининг сўнгги иш жойи "Интер" бўлиб, у ердан 2016 йилнинг августида бўшаган эди. 

"Зенит" сўнгги мавсумни Мирча Луческу қўл остида ўтказиб, Россия чемпионатини 3-ўринда якунлаган эди. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз