Узбек O'zbek
Луческу 10 йилдаги энг ёмон натижасини қайд этди
Пайшанба, 25 Май
2693

Руминиянинг Libertatea нашри "Зенит" мураббийи руминиялик мутахассис Мирча Луческунинг жорий мавсумдаги фаолиятини таҳлил қилди.

Нашр берган маълумотга кўра, 71 ёшли мутахассис 2007 йилдан бери илк маротаба мавсумни совринсиз якунлайди. Ўтган мавсумда Луческу "Шахтёр" билан Украина кубогини қўлга киритган бўлса, "Зенит" билан Россия Суперкубогида ғалаба қозонганди. 

"Зенит" жорий мавсум Россия чемпионатини 61 очко билан 3-ўрин билан якунлади. Жамоа мусобақа ғолиби бўлган "Спартак"дан 8 очко кам жамғарди. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз