Узбек O'zbek
«Интер» яна бош мураббийини истеъфога чиқарди
Чоршанба, 10 Май
3373

«Интер» бош мураббийи Стефано Пиоли истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Миланликлар жамоаси Италия чемпионатининг сўнгги 7 учрашувда бор-йўғи 2 очко тўплашга муваффақ бўлди ва бу натижалар клуб раҳбариятининг бундай қарорга келишига сабабчи бўлди.

Мавсумнинг қолган уч учрашувида «нерадзурри»ларни ёшлар жамоаси устози Стефано Векки бошқариб туради.

«Ҳозирнинг ўзидан клуб келгуси мавсумга тайёргарликни бошлаганини эълон қилади», – дейилади «Интер» расмий баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, «Интер» мавсум бошланиши арафасида жамоа бош мураббийи Роберто Манчинини истеъфога чиқарган ва унинг ўрнига нидерландиялик Франк де Бур олиб келинганди. Аммо кўп ўтмай, де Бур ҳам ишдан олинган ва унинг ўрнига Стефано Пиоли олиб келинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз