Узбек O'zbek
«Барселона» янги футболчи сотиб олиш учун Альбани қўшиб бермоқчи
Пайшанба, 27 Апрел
6866

Каталониянинг «Барселона» клуби ҳозирда «Алавес» сафида тўп сураётган, «Атлетико»га тегишли бўлган Тео Эрнандесга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда As нашри хабар тарқатди.

Манбада ёзилишича, 19 ёшли футболчи учун «Барселона»нинг асосий рақобатчиси сифатида «Реал» кўрилмоқда. Мадридликлар футболчи учун йилига 9 млн. евро йиллик маош тўлашга рози бўлиб турибди. Трансфер суммаси 36 млн. еврога баҳоланган.

«Барселона» Тео учун бундай катта маблағ тўлай олмайди, бироқ улар спортча кафиллик бермоқчи. «Реал» Теони Марселонинг ўринбосари сифатида кўраётган бўлса, каталонияликлар Эрнандесга ҳозирданоқ асосий таркиб футболчиси бўлишни кафолат бермоқда ва трансфернинг бир қисми сифатида Жорди Альбани ҳам қўшиб беришга тайёрлигини билдирган. 

Қайд этиб ўтиш жоиз, 28 ёшли Альбанинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилда ниҳоясига етади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз