Пеннант: Месси Сингапурда ўйнаса ҳам, пулсиз ва раҳбариятсиз лига савияси ошмайди
Oct. 28, 2016, 3:24 p.m. 1688

"Ливерпуль" ва "Арсенал" жамоаларида ўйнаган ва охирги мавсумни Сингапурда ўтказган ярим ҳимоячи Жермейн Пеннант ушбу лиганинг савиясига ўз муносабатини билдирди. 

"Сингапур лигасида ким ўйнаганини аҳамият йўқ. Сиз бу лигага Мессини олиб келишингиз мумкин. Бундан эса фақатгина мухлисларнинг сони ортиши мумкин. Бироқ пулсиз ва муваффақиятли бошқарувсиз лигани ривожлантириб бўлмайди. У ўсмайди ва ривожланмайди. Агар раҳбарият лигани ўзгартириш учун ҳеч нима қилмаса, футбол ривожланмайди", - дейди Пеннант.

Бу мавсумда Пеннант Сингапурнинг "Тампинс Роверс"да жамоасида тўп сурди. Яқинда эса у клуб билан шартномасини бекор қилди. Унинг "Тампинс Роверс"даги ойлик маоши 14000 евро эди. 

Манба: The Straits Times