Патрис Эвра панда костюмида рақсга тушиб, ирқчиликка қарши чиқди
Oct. 28, 2016, 5:39 p.m. 1791

“Ювентус” ҳимоячиси Патрис Эвра Instagram'даги саҳифасида ўзининг панда костюмидаги рақсини чоп этди. Видеога берилган изоҳда франциялик футболчи бунинг сабабини тушунтирди.

“Менинг пандам каби бўлинг” Мен ҳам қора, ҳам оқман, осиёлик ва семизман. Ирқчиликка “Йўқ!” денг. Ким панда бўлишни хоҳлайди? Бу ўйинни яхши кўраман. Бу видеодан кейин сиз бошқа ирқчи бўла олмайсиз”, – деди Эвра.