Қирол ўлими туфайли Таиланд чемпионати муддатидан олдин якунланди
Oct. 26, 2016, 12:33 p.m. 1682

Таиланд қироли Пумипона Адульядетанинг ўлими сабабли чемпионат ўйинлари муддатидан олдин тўхтатилди. 

AFP маълумотига кўра, ҳукумат шундай қарорни қабул қилган. Чемпионатнинг охирги турлари номаълум муддатга қолдирилиши тўғрисида хабарлар берилган эди. Бироқ ҳукумат қарорига кўра, чемпионатнинг қолган 5та тури ўтказилмайдиган бўлди. Пешқадам "Муангтонг Юнайтед" чемпион деб эълон қилинди. Иккинчи ўринни эса пешқадамдан 5 очко ортда қолган "Бангконг Юнайтед" эгаллади. 

Манба: AFP