МLSнинг навбатдаги турида майдонга тушишдан бош тортган Дрогба жаримага тортилди
Oct. 22, 2016, 2:08 p.m. 2014

MLS раҳбарияти "Монреал Импэкт" ҳужумчиси дидье Дрогбани жаримага тортди. 

Гап шундаки, 38 ёшли ҳужумчи 16 октябрь куни "Торонто"га қарши ўйинда  иштирок этишдан бош тортган. Клуб бош мураббийи Дрогбани асосий таркибга киритмаганлиги сабабли, у ўйин қайдномасидан олиб ташлашини талаб қилган.

Жорий мавсумда Дрогба 21 ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урган.