Гвардиола: "Бавария"дан кетишимга сабаб, менга "янги душманлар" керак
Jan. 28, 2016, 7:42 a.m. 908

Мюнхеннинг "Бавария" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола мавсум якунида жамоадан кетишга қарор қилгани бўйича саволларга яна бир бор жавоб бериб ўтди. Испаниялик ушбу мутахассиснинг қайд этишича, унга янги чорловлар керак.

"2-3 йилда мен бу ерда қўлимдан келадиган барча ишни қилдим. Менинг янада юксалишим учун янги рақиблар, янги чақириқлар ва янги танқидлар керак. Ҳар доим янги синовлардан ўтиб туриш лозим.

Менга ҳар бир ўйиндан олдин маълум бир футболчини алоҳида тайёрлаш ва уни намойиш қилиш ёқади", - дейди Гвардиола.

Қайд этиш керакки, Гвардиола янги мавсумни инглиз жамоаларидан бирида ўтказиши ойдинлашган. "Бавария" бошқарувига эса унинг ўрнига Карло Анчелотти келади.