Ҳоккей бўйича ЖЧ. Ўзбекистон Арманистонга буллитлар сериясида ютқазди
Арманистонда ҳоккей бўйича жаҳон чемпионати IV дивизион баҳслари давом этмоқда.
Мусобақада дебютини ўтказаётган Ўзбекистон 2-турда мезбонларга қарши музга чиқиб, асосий вақтда дуранг қайд этди ва буллитлар сериясида имкониятни бой берди.
Ҳоккей. Жаҳон чемпионати. IV дивизион
Ўзбекистон — Арманистон 2:2
Буллитлар серияси — 0:2.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 1-турда Куайтни тор-мор этганди, 3-тур 16 апрел куни Эронга қарши ўтказилади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар