Икер Касиляснинг фикрича, Андрей Лунин Чемпионлар Лигаси финалида ўйнаши керак.
Аввалроқ Тибо Куртуа 1 июн куни «Уэмбли»да бўлиб ўтадиган «Боруссия»га қарши нуфузли еврокубок финалида асосий таркибда майдонга тушиши ҳақида хабар берилганди.
Ўтган шанба куни белгиялик посбон мавсумдаги илк ўйинини «Кадис»га қарши ўтказди (3:0). У жароҳатлар туфайли 335 кунни ўтказиб юборди.
«Лунин ҳар қандай лаҳзада ёрдам бера оладиган ишончли дарвозабон эканлигини кўрсатди. Буни ҳал қилиш мен учун эмас, лекин финалда Лунин ўйнаши керак.
Куртуа энди жароҳатдан қайтди, рақобатбардош ритмда эмас. Тўғри, у жуда яхши ўйнади, лекин ҳали ўз ритмини топа олмаган. Тибо аллақачон ўз даражасини исботлаган. Ишончим комилки, у тўлиқ тайёр бўлганида яна юқори савияда бўлади», — дея мадридликлар собиқ посбонининг сўзларини келтиради Marca.