Мюллер де Лигтнинг голи инобатга олинмагани ҳақида: «Ғалати хато. Бундай вазиятда ҳуштак чалинмайди»
Томас Мюллер «Бавария»нинг «Реал»га қарши ўйиннинг сўнгги сонияларида инобатга олинмаган хатоси ҳақида фикрини билдирди.
«Бу вазиятда ҳали чизиқ тортилганини кўрмадим, аммо бу ҳакамларнинг қўпол ва ғалати хатосига айланди. Тўғри, ҳакамлар бригадасининг тажрибасига шубҳа қилмайман, аммо бунақа вазиятда ҳуштак чалинмайди. Тўп ҳавода бўлган пайтда курашга қўйиб бериш ва вазият якунини кутиш тўғри бўларди.
Ҳаттоки уч метрлик офсайд ҳолати бўлса ҳам, одатда вазият якунланишини кутишарди. Голли вазиятлар олдидан бундай ҳуштак чалинмайди», - дейди Мюллер.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» - «Бавария»ни мағлуб (2:1) этиб, финалга чиқди. Дастлабки баҳсда 2:2 ҳисобида қайд этилганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар