Моуринио: «Португалия миллий жамоасидан икки бор таклиф бўлган. «Рома»да қолишни танлаб, хато қилдим. Учинчи таклифда рози бўламан»
Жозе Моуринио қайси жамоага мураббийлик қилишни ҳоҳлаши борасидаги жавоб берди.
«Табиийки, Португалия. Менга улардан икки марта таклиф бўлган, лекин улар нотўғри вақтда келди. Иккинчи таклифда ҳиссиётларга берилиб, «Рома»да қолишга қарор қилдим ва хатога йўл қўйдим.
Чунки ҳозир Португалия — таркиб томонлама топ-5 жамоадан бири. Буни билардим, лекин «Рома» ва унинг мухлислари билан ажойиб алоқани ҳис қилдим, шунинг учун таклифни рад этдим.
Ўйлашимча, Португалия миллий жамоасидан учинчи таклиф ҳам бўлади ва ўшанда розилик бераман. Умид қиламанки, ўша пайтдаги авлод ҳозиргидек кучли бўлади», — деди «Рома»нинг собиқ устози EA Sports Korea нашрига берган интервюсида.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар