09.05.2024 18:52
9029
Теглар
Дунёнинг энг қиммат клублари рейтинги эълон қилинди

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби дунёнинг энг қиммат футбол клублари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Sportico хабар берди.

Қайд қилинишича, «Манчестер Юнайтед»нинг қиймати 6,2 миллиард долларга баҳоланган.

Кейинги ўринни Испаниянинг «Реал Мадрид» (6 миллиард доллар) ва «Барселона» (5,2 миллиард доллар) клублари эгаллаб турибди. Юқори бешталикда шунингдек, Англиянинг «Ливерпул» (5,1 миллиард доллар) ва Германиянинг «Бавария» (4,8 миллиард доллар) клублари ҳам бор.

Sportico рейтинги клубларнинг молиявий ҳисоботларини чуқур таҳлил қилиш, шунингдек, футбол бизнеси соҳасидаги мутахассислардан олинган маълумотларга асосланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар