08.05.2024 18:48
1572
Теглар
Тухел «Реал»га қарши ўйин олдидан: «Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу – соврин учун сўнгги имкониятимиз»

ЕЧЛ яримфинал жавоб учрашуви доирасидаги «Реал» - «Бавария» баҳси олдидан мюнхенликлар бош мураббийи Томас Тухел фикрларини билдирди.

«Реал»га қарши жавоб ўйини – мавсумда совринни қўлга киритиш учун сўнгги имкониятимиз. Чемпионлар лигаси – энг ажойиб ва энг қийин турнир.

Бу ўйинда устун бўлиш учун рақибдан бир қадам олдинда бўлишинг керак. Икки жамоа ҳам майдонда борини бериши аниқ. Ўйинда ҳамма нарса бўлиши мумкин», – дея Тухелнинг сўзларини келтирган TNT Sports.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» - «Бавария» ўртасида Мюнхенда ўтган биринчи баҳсда 2:2 ҳисобида қайд этилган. Жавоб учрашуви бугун, чоршанба оқшомида соат 23:59да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар