08.05.2024 10:39
2002
Теглар
Терзич: «Финалга ким чиқса ҳам, биз фаворит ҳисобланмаймиз. Аммо бир ўйинда ҳамма нарса бўлиши мумкин»

«Боруссия Д» бош мураббийи Эдин Терзич ЕЧЛ финалига чиққанидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Агар битта сўзни танлашим керак бўлса, бу — ғурур. Бу — биз учун фахрли лаҳзалар. Мен штаб, жамоа, клуб билан фахрланаман. Бизнинг орзуйимиз ҳали тугамади!

Биламан, биз финалда фаворит бўлмаймиз. Ким билан учрашсак ҳам, жуда қийин бўлади. Лекин бу — фақат битта ўйин ва унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Буни аллақачон исботлаб бўлганмиз», — деди дортмундликлар устози TNT Sports эфирида. 

«Арилар» 1 июн куни «Уэмбли»да ўтадиган финалда «Реал» ёки «Бавария» билан тўқнаш келишади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар