09.05.2024 02:06
3305
Теглар
«Реал» «Бавария» билан баҳсда суперкамбэк амалга ошириб, Чемпионлар Лигаси финалига йўл олди

Европа Чемпионлар Лигаси иккинчи яримфиналида «Реал» ўз уйида «Бавария» устидан иродали ғалабага эришди. 

68-дақиқада Мадрид клубига ўтиши кутилаётган Дэвис суперголи билан ҳисобни очган бўлса, захирадан тушган Хоселу 88 ва 90+1-дақиқаларда дублга эришди ва «қироллик клуби»ни финалга олиб чиқди. 

Анчелотти жамоаси 1 июн кунги финалда Германиянинг бошқа бир жамоаси «Боруссия Д» билан тўқнаш келади. Беллашув Лондондаги «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтади. 

ЕЧЛ. Яримфинал. Жавоб баҳси
Реал — Бавария 2:1

8 май, «Сантиаго Бернабеу»
Голлар: Хоселу (88, 90+1) — Дэвис (68).
Реал – Лунин, Карвахал, Начо, Рюдигер, Менди, Валверде (Хоселу, 81), Беллингҳэм (Милитао, 90+10), Кроос (Модрич, 69), Чуамени (Камавинга, 70), Винисиус Жуниор, Родриго (Браим Диас, 81).
Бавария – Нойер, Дайер, де Лигт, Мазрауи, Павлович, Лаймер, Киммих, Сане (Ким Мин Чжэ, 76), Мусиала (Мюллер, 84), Кейн (Шупо-Мотинг, 85), Гнабри (Дэвис, 27).
Огоҳлантириш: Камавинга (90+10).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар