08.05.2024 10:38
850
Теглар
Палмер — «Челси»да футболчилар ва мухлислар талқинига кўра мавсумнинг энг яхши ўйинчиси

Коул Палмер футболчилар ва мухлислар томонидан «Челси»нинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Англиялик 22 ёшли яримҳимоячи лондонликларнинг тақдирлаш маросимида иккита совринни қўлга киритди.

«Кўклар» ўйинчилари ва мухлислар талқинига кўра Палмер «Челси»да 2023/24 йилги мавсумнинг энг яхши футболчисига айланди.

Коул ўтган ёзда «Манчестер Сити»дан 40 млн фунт эвазига сотиб олинганди. Яримҳимоячи бу мавсумда 42 ўйинда 24 гол ва 13 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар