08.05.2024 09:47
1963
Мбаппе ва Дембеле «Боруссия Д» билан ўйин учун энг паст балл олишди

Килиан Мбаппе ва Усмон Дембеле Чемпионлар Лигаси яримфинал жавоб ўйинида энг паст баллни олишди. 

«ПСЖ» яримфиналда «Боруссия Д»га икки марта (0:1, 0:1) ютқазиб, Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетди.

L'Equipe Париждаги ўйин натижаларига кўра Мбаппе ва Дембеленинг ўйинини 10 баллик тизимда 2 баллга баҳолади — бу ҳар икки жамоа бўйича энг паст кўрсаткичдир.

Парижликлар устози Луис Энрике, ҳужумчи Гонсалу Рамуш, яримҳимоячилар Уоррен Заир-Эмери ва Фабиан Руис, ҳимоячи Лукас Бералдога 3 очко берилди. 

Яримҳимоячи Витиня «ПСЖ»да энг юқори баллга эга — 7.

«Боруссия»да гол муаллифи ҳимоячи Матс Ҳуммелс ва мураббий Эдин Терзич энг юқори баллга эга бўлишди – 8 очкодан, энг паст кўрсаткич эса ҳужумкор ўйинчилар Никлас Фуллкруг ва Жейдон Санчода — 5.

Италиялик бош ҳакам Даниэле Орсато 7 баллга лойиқ кўрилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар