08.05.2024 20:11
12419
Теглар
Киммих қайси клубдан таклиф кутаётгани маълум бўлди

«Бавария» яримҳимоячиси Йозуа Киммих Бундеслигадан Ла Лигага кўчиб ўтмоқчи.

Журналист Ферран Корреаснинг маълум қилишича, Германия миллий жамоаси яримҳимоячиси ҳали ҳам «Барселона»га ўтиш фикридан қайтмаган. Қайд этилишича, Йозуа «Барселона»дан таклиф кутмоқда. У Хави қўл остида тўп суришни истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли яримҳимоячининг Мюнхен клуби билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунланади. Томонлар келишувни узайтириш борасида музокара ўтказмаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар