08.05.2024 15:15
1582
Теглар
Фернандо Йерро «Ан Наср» спорт директорига айланади

Фернандо Йерро «Ан Наср»да ишлайди. 

The Athletic хабарига кўра, Испания миллий жамоаси ва «Реал»нинг собиқ ҳимоячиси Саудия клубининг янги спорт директори бўлади.

2022 йилдан буён Йерро Мексиканинг «Гвадалахара» клуби спорт директори лавозимида ишлаб келаётганди.

У аввалроқ Испания футбол федерациясида (RFEF) спорт директори лавозимида ишлаган, 2018 йилги жаҳон чемпионати арафасида Хулен Лопетеги кетганидан кейин вақтинчалик бош мураббий бўлган. Испания унинг қўл остида мундиал 1/8 финалида Россияга ютқазиб, мусобақани тарк этган ва Йерро ҳам федерациядан кетганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар