08.05.2024 13:36
1259
Теглар
Энрике: «Бугун 31 та зарба бердик, икки ўйинда 6 бор устун ва тўсинни нишонга олдик. Гол уролмаганимизга ишониш қийин»

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике ЕЧЛ яримфиналидан ўрин олган «Боруссия Д» (0:1, 0:1) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Мағлубиятга учраганингизда жуда аламли, айниқса, бу тарзда. Рақибларни табриклайман, улар Чемпионлар Лигасини ажойиб тарзда ўтказишмоқда.

Икки ўйинда биз тўсин ва устунни 6 марта нишонга олдик, бугун дарвозага 31 та зарба бердик ва гол уролмадик. Бунга ишониш имконсиз, лекин бу футбол. Бизнинг xG — 3, рақибники — 0,7.

Бу ерда рақобат юқори, биз буни қабул қиламиз. Имкон қадар тезроқ тикланишга ҳаракат қиламиз.

Футболни тушунадиган ҳеч ким «Боруссия»ни паст баҳоламаган. Уларга финалда омад тилайман ва биз зарбадан ўзимизга келишга ҳаракат қиламиз», — деди парижликлар устози Movistar эфирида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар