08.05.2024 18:00
1910
Теглар
Анчелотти «Бавария»га қарши ўйин олдидан: «ЕЧЛ финали – ўйинлар ичидаги энг яхшиси. Унда яна бир бор бўлишни истардим»

Карло Анчелотти ЕЧЛ яримфинал жавоб баҳси доирасидаги «Реал» - «Бавария» учрашуви олдидан фикрини билдирди.

«Бавария» – яхши жамоа, жуда яхши деган бўлардим. Рақиб қарши ҳужумларда ҳам ажойиб ҳаракат қилади. Уларда жуда тажрибали ва хавфли ҳужумчи бор. Биз дастлабки баҳсдан ҳам кўра яхшироқ ҳаракат қилишга интиламиз.

Чемпионлар лигаси финали – ўйинлар ичидаги энг яхшиси. Унда яна бир бор бўлишни истардим», - дея Анчелоттининг сўзларини келтиради TNT Sports.

Маълумот учун, Анчелотти фаолияти давомида 9-финалга чиқиши мумкин. У бунгача мураббий сифатида 5, ўйинчи сифатида 3та финалда иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» - «Бавария» ўртасида Мюнхенда ўтган биринчи баҳсда 2:2 ҳисобида қайд этилган. Жавоб учрашуви бугун, чоршанба оқшомида соат 23:59да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар