07.05.2024 22:23
2291
Теглар
«МЮ» Англия кубоги финалигача тен Ҳагни истеъфога чиқармайди. Ўйинчилар мураббийнинг тақдири ҳал қилинган деб ҳисобламоқда

Эрик тен Ҳаг энг камида Англия кубоги финалигача «Манчестер Юнайтед»ни бошқариши аниқ.

Daily Mail хабарига кўра, клуб раҳбарияти 25 май куни «Уэмбли»да «Манчестер Сити»га қарши ўтадиган Англия кубоги финалигача 54 ёшли мураббийни истеъфога чиқармайди.

Қайд этилишича, клуб ўйинчилари раҳбарият Эрик тен Ҳагни истеъфога чиқариш масаласида қарор қабул қилиб бўлган, деб ҳисобламоқда.

Клуб АПЛ 36-турида «Кристал Пэлас»га 0:4 ҳисобида мағлубиятга учрагач, тен Ҳаг инглиз матбуотида жиддий танқидга учради.

Финал ўйинигача «МЮ» «Арсенал» ва «Нюкасл»ни қабул қилса, сафарда «Брайтон» меҳмони бўлади.

Маълумот учун, «Ман Юнайтед» АПЛда 8-ўринда бормоқда.

 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар