Франция президенти Эммануэл Макрон «ПСЖ» юлдузи Килиан Мбаппенинг Париж Олимпиадасида Франция шарафини ҳимоя қилишига умид қилмоқда.
«Мен Мбаппенинг отасига ўғлининг Олимпиададаги иштироки бўйича савол бердим. У менга Килиан Олимпиадада ўйнамоқчи эканини айтди.
Барча клублар ўз ўйинчиларига Олимпиададаги иштирок масаласида мана шундай эркинлик беришларига жуда ҳам умид қиляпман», - дея Макроннинг сўзларини келтирган Marca нашри.
Аввалроқ, Мбаппе ёзда эркин агент сифатида «Реал»га ўтиши ва Мадрид клуби Килианнинг Париж Олимпиадасида иштирок этишига қарши бўлиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Франция олимпия жамоаси бош мураббийи Тьерри Анри 23 ёшдан катта уч нафар футболчига ажратилган ўринларга Килиан Мбаппе, Антуан Гризманн ва Оливье Жируни таклиф этмоқчи экани ҳақида хабар берилганди.
Маълумот учун, ёзда Евро-2024 баҳслари ҳам ўтказилиб, ушбу турнир якунига етгач, икки ҳафтадан сўнг Париж-2024 Олимпиадаси старт олади.