05.05.2024 23:49
1509
Теглар
«Боруссия» Санчони келаси мавсумда ҳам ижарага олмоқчи

Дортмунднинг «Боруссия» клуби спорт директори Себастян Кел клуб келаси мавсумда ҳам Жейдон Санчони ижарага олмоқчи эканини маълум қилди.

«Сўнгги бир ойда у Дортмунд сафида тўп суриб, унинг юзида табассум қайтди. Уни клубда қолдириш учун бор имкониятимизни ишга соламиз. Аммо «Манчестер Юнайтед» ҳам унинг яхши ўйнаётганини кўриб турибди. Улар катта пулни ўйлаб, Жейдонни сотиш ҳақида ўйлашлари мумкин», - дейди дортмундликлар расмийси.

Маълумот учун, Санчо қишда немис клубига ижара асосида қайтиб, Бундеслигада 12 ўйинда 2та гол ва битта ассист қайд этди. У ЕЧЛда ҳам клуби билан яримфиналга чиқиб, биринчи ўйинда «ПСЖ»ни мағлуб (1:0) этди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар