04.05.2024 17:33
4501
Теглар
Начо фаолиятини МЛСда давом эттиришга қарор қилди

Начо Фернандес шу ёзда Европани тарк этади.

Маrca нашрининг ёзишича, «Реал» сардори фаолиятини МЛСда давом эттиришга қарор қилди. У, шунингдек, каттароқ таклифларни рад этган. 

Таъкидланишича, 34 ёшли ҳимоячи ЕЧЛ яримфиналидан ўрин олган «Бавария»га (2:2) қарши баҳсда нега захирага олинганини тушунмаган ва бундан жаҳли чиққан. 

Бу мавсумда Начо Ла Лигада 24 та ўйин ўтказди. У Мадрид клуби тарбияланувчиси саналади ва 2012 йилдан бери асосий жамоада ўйнаб келади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар