Осиё кубоги U23 финалида Японияга минимал ҳисобда мағлуб бўлган Ўзбекистон олимпия жамоасининг Париж-2024да қайси гуруҳдан жой олиши ойдинлашди.
Темур Кападзе шогирдлари Осиёнинг иккинчи рақамли жамоаси сифатида 16 жамоа иштирок этадиган турнирнинг «С» гуруҳидан ўрин олишди. Рақибларимиз – Испания, Миср ва Доминикан Республикаси бўлади.
Ўзбекистон гуруҳ босқичини Европа вице-чемпиони саналмиш Испанияга қарши ўйин билан бошлайди. Иккинчи турда эса Африканинг иккинчи жамоаси бўлган Мисрга қарши саф тортса, 3-турда мусобақага Шимолий Американинг 2-жамоаси сифатида келган Доминиканга қарши ўйнайди.
«С» гуруҳи тақвими билан танишинг:
1-тур. 24 июл
18:00. Ўзбекистон – Испания
20:00. Миср – Доминикан
2-тур. 27 июл
18:00. Доминикан – Испания
20:00. Ўзбекистон – Миср
3-тур. 30 июл
18:00. Доминикан – Ўзбекистон
20:00. Испания – Миср
Ўйинлар Тошкент вақти билан кўрсатилган.