02.05.2024 12:23
2089
Теглар
Вернер учун мавсум якунланди

Тимо Вернер жароҳати туфайли мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди.

«Тоттенҳэм» ҳужумчиси АПЛнинг 35-туридан ўрин олган «Арсенал»га (2:3) қарши ўйинининг биринчи бўлимида алмаштирилганди.

«2,5 ҳафта қолди, шунинг учун у мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши аниқ», — деди «шпорлар» бош мураббийи Анже Постекоглу. 

28 ёшли форвард қишки трансфер ойнасида «Лейпциг»дан ижарага олинганди. У Лондон клубида 13 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол ва 3 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар