02.05.2024 13:58
2730
Рангник «Бавария» таклифига рад жавобини берди

Ралф Рангник «Бавария»ни бошқармайди.

65 ёшли мутахассис Мюнхен клуби бош мураббийлигига фаворит эди ва музокаралар олиб бораётганди.

Бироқ Bild журналисти Кристиан Фалкнинг ёзишича, Рангник «Бавария» таклифига рад жавобини берди. 

Фабрицио Романо эса мураббийнинг қуйидаги сўзларини келтирди: «Мен бутун қалбим билан Австрия миллий жамоаси мураббийиман. Бу «Бавария»ни рад этиш эмас, балки менинг жамоам ва умумий мақсадларимиз учун қарор». 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ немис клуби Томас Тухел мавсум якунида бош мураббийлик лавозимини тарк этишини эълон қилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар