02.05.2024 09:22
1880
Теглар
«Парма» 3 йиллик танаффусдан сўнг А Серияга қайтди

«Парма» А Серияга чиқди.

Чоршанба оқшомида жамоа Б Сериянинг 36-тури доирасидаги ўйинда «Бари» билан (1:1) очколарни бўлишиб олди.

Бу «Парма»га мавсум якунигача камида 2-ўриндан пастламасликни ва А Серияга чиқишни кафолатлади. 

«Парма» сўнгги бор Италия юқори дивизионида 2020/21 йилги мавсумда ўйнаган. Ўшанда клуб охирги, 20-ўринни эгаллаганди.

Б Серияда мавсум тугашига икки тур қолганида «Парма» 74 очко билан 1-ўринда бормоқда. «Комо» 71 очко билан 2-поғонага жойлашган. 

Жамоани «Ювентус», «Наполи» ва «Сампдория»нинг собиқ футболчиси Фабио Пеккия бошқармоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар