02.05.2024 09:20
6750
Теглар
Келаси мавсумда ЕЧЛда Германиядан 5 та жамоа иштирок этади ва улар маълум

Келаси мавсумда Чемпионлар Лигасида Бундеслиганинг 5 та клуби иштирок этади.

Мусобақанинг янги форматида ҳозиргидек 32 та эмас, 36 та жамоа иштирок этиши кўзда тутилган. 

Қўшимча 4 квотанинг 2 таси ўтган мавсумда УЕФА коэффициентлари жадвалида клублари энг яхши натижа кўрсатган лигалар ўртасида тақсимланади.

Аввалроқ Италия ЕЧЛда қўшимча ўрин олган бўлса, энди Германия («Боруссия» биринчи яримфиналда «ПСЖ» устидан ғалаба қозонгани учун) бунга эришди. Қўшимчасига, агар дортмундликлар турнирда ғолиб чиқса ва Бундеслигада 5-ўринни эгалласа, Германиядан иштирокчилар сони 6 тага етади.

Айни дамда «Байер», «Бавария», «Штутгарт», «Лейпциг» ва «Боруссия» ЕЧЛда иштирок этишни кафолатлаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар