02.05.2024 19:55
424
Теглар
Гвардиола, Артета ва Дайч – АПЛда ой лауреати бўлишга даъвогар

АПЛ расмий сайти апрел ойи якунларига кўра, ойнинг энг яхши мураббийи номига даъвогарлар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, 3 нафар мутахассис совринга даъвогарлик қилмоқда.

Микел Артета («Арсенал») – 6 ўйин, 5 ғалаба, 1 мағлубият, тўплар нисбати – «+11»;

Шон Дайч («Эвертон») – 6 ўйин, 4 ғалаба, 1 дуранг, 1 мағлубият, тўплар нисбати – «0»;

Пеп Гвардиола («Манчестер Сити») – 5 ўйин, 5 ғалаба, тўплар нисбати – «+15».

Маълумот учун, ғолиб номи мухлислар ва экспертлар ўртасида овоз бериш жараёни орқали аниқланиб, 6 майгача давом этади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар