03.05.2024 01:34
2324
Теглар
АПЛ. «Челси» қолдирилган ўйинда «Тоттенҳэм»ни мағлуб этиб, 8-ўринга кўтарилди

Англия чемпионатининг 26-туридан ўрин олган қолдирилган баҳсда «Челси» ҳамшаҳари «Тоттенҳэм» устидан ғалаба қозонди. Биринчи бўлимда Чалоба, иккинчи бўлимда Жексон «шпорлар» дарвозасини ишғол этди. 

Почеттино жамоаси очколарини 51 тага етказиб, 8-ўринга кўтарилди. Қаторасига учинчи мағлубиятни қабул қилиб олган «Тоттенҳэм» 60 очко билан 5-поғонага жойлашган. 

АПЛ. 26-тур

Челси Тоттенҳэм 2:0

2 май, «Стэмфорд Бриж»

Голлар: Чалоба (24), Жексон (72).

Челси – Петрович, Гилкрист (Ачимпонг, 85), Чалоба, Бадиашил, Кукуреля, Галлаҳер, Мудрик (Казадеи, 75), Палмер, Кайседо, Мадуэке, Жексон (Тауриайнен, 90+4). 

Тоттенҳэм – Викарио, Порро, Ромеро, ван де Вен, Эмерсон (Ло Челсо, 86), Биссума (Ҳёйберг, 63), Кулусевски, Сарр (Мэддисон, 63), Сон, Жонсон (Хил, 78), Ришарлисон (Бентанкур, 63).

Огоҳлантириш: ван де Вен (67).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар