01.05.2024 09:20
3333
Теглар
Тухел: «Бавария» учинчи голни уриши керак эди. «Реал» икки имкониятдан икки гол урди»

«Бавария» бош мураббийи Томас Тухел ЕЧЛ яримфиналида «Реал»га (2:2) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Ўйинни ажойиб бошладик ва биринчи дақиқадаёқ ҳисобни очишимиз мумкин эди. Шундан сўнг режага амал қилишни тўхтатдик. Тўп ўтказиб юборганимиздан сўнг ишлар мураккаблашди.

Иккинчи бўлимда вазият яхшиланди ва биз аниқроқ ўйнай бошладик. Ҳисобни 2:1 га етказдик ва яна кўп имкониятларга эга бўлдик. Учинчи голни уришимиз керак эди.

Туйғулар ғалати. Рақиб икки имкониятни икки голга айлантирди.

Вазият тушунарли: Мадридда ғалаба ва «Уэмбли»га сафар. Мен учун имкониятлар ҳали ҳам 50га 50», — деди мюнхенликлар устози Amazon Prime эфирида.

Жавоб беллашуви 8 май куни бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар