01.05.2024 11:39
3388
Теглар
Тедеско Куртуанинг Евро-2024да ўйнамаслигини тасдиқлади

Тибо Куртуа Евро-2024 да ўйнамайди.

Бу ҳақда Белгия миллий жамоаси бош мураббийи Доменико Тедеско маълум қилди.

Дарвозабон 2023 йил август ойида «Реал» машғулотларида чап тиззасидаги хочсимон пайларидан жароҳат олган, март ойида эса Тибо ўнг тиззасидан операция қилинганди.

Куртуа душанба куни «Реал» машғулотларига қайтди ва «Бавария»га қарши Чемпионлар Лигаси биринчи яримфинали қайдномасига киритилди.

Аввалроқ 31 ёшли посбон Евро-2024да ўйнамаслигини ўзи ҳам эълон қилганди. Тедесконинг сўзларига кўра, Куртуа декабр ойида ўз қарорини мураббийлар штабига маълум қилган. 

«Биз формадаги ўйинчиларга эътибор қаратяпмиз», — дейди италиялик мутахассис.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар