01.05.2024 12:58
4179
Саррига АПЛнинг икки клуби ва «Торино» қизиқмоқда. Фаворит маълум

Премер-лига клублари Маурицио Саррини таклиф қилишга қизиқиш билдирмоқда.

TuttoMercatoWeb хабарига кўра, Италиядан «Торино» «Лацио» собиқ бош мураббийи билан эҳтимолий ҳамкорликни режалаштирган, аммо асосий қизиқиш инглиз жамоаларидан.

Аввалроқ 65 ёшли мутахассис учун «Нюкасл» ва «Вест Ҳэм» клублари даъвогарлик қилаётгани хабар берилганди. 

Таъкидланишича, бу курашда Саррига жуда «жозибали» таклиф билан чиққан «Нюкасл» фаворит саналади. Мураббийни таклиф қилинган лойиҳа ҳам, «Челси»даги фаолияти (2018/19 йилги мавсум) орқали АПЛни ёқтириб қолгани ҳам ўзига тортмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар