01.05.2024 10:22
2144
Bild: Рангник ва «Бавария» ўзаро келишувга эришишди

Ралф Рангник «Бавария»нинг янги бош мураббийи бўлиши мумкин.

Bild хабарига кўра, Австрия миллий жамоасини бошқараётган мутахассис Мюнхен клуби раҳбариятига ёзда иш жойини ўзгартиришга тайёрлигини айтган.

Томонлар фақат деталларни ҳал қилишлари керак. Бугун, чоршанба куни музокараларнинг янги босқичи бўлиб ўтади.

Аввалроқ «Бавария» Рангникга 2027 йилгача шартнома таклиф қилгани хабар берилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар