01.05.2024 11:39
1151
Теглар
АПЛда келаси мавсумдан ҳакамлар ўйин вақтида VAR қарорларини тушунтириб беришлари мумкин

Премер-лигада ўйинлар вақтида стадионда VAR қарорлари учун тушунтиришлар берилиши мумкин.

АПЛда келаси мавсумдан бошлаб ҳакамлар ўйинлар вақтида VAR қарорларини тушунтиришни бошлашлари мумкин. Бу ҳақда ҳакамлари раҳбари Ҳовард Уэбб гапирди.

«Бу ҳақиқатан ҳам яхшиланишга муҳтож, шундай эмасми? Бундай шоуларда ҳакамларнинг гапини эшитганингизда, нима бўлаётгани ҳақида яхшироқ тасаввурга эга бўласиз; ҳаммаси аён бўлади. Биз буни стадионда, ўйин давомида амалга ошириш йўлларини кўриб чиқяпмиз.

ФИФА турнирларида синаб кўришди. Биз ҳам буни кўриб чиқяпмиз ва бу тажрибани Премер-лигага олиб киришга тайёрмиз.

Ҳакам стадиондаги барча одамларга гапира олса ва қарори мантиғини тушунтирса, жуда фойдали бўлади», — деди Уэбб Match Officials Mic’d Up шоусида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар