01.05.2024 02:38
4309
Теглар
Саудия қироли кубоги. 10 киши бўлиб қолган «Ал Ҳилол» «Ал Иттиҳод»ни мағлуб этиб, финалга чиқди

Саудия Арабистонида қирол кубогининг биринчи яримфинали бўлиб ўтди ва унда «Ал Ҳилол» Жиддада «Ал Иттиҳод»дан устун келди. 

Эътиборлиси, Риёд клуби 42-дақиқадан бошлаб камчиликда ўйнаганига қарамай, сўнгги дақиқаларда ғалаба тўпини киритди. 

Иккинчи яримфиналда 1 май куни «Ан Наср» «Ал Халиж»ни қабул қилади. 

Саудия қироли кубоги. Яримфинал

Ал Иттиҳод Ал Ҳилол 1:2

30 апрел. Жидда. «King Abdulla Sports City»

Голлар: Ҳамидуллоҳ (67) — Микаэл (25), Абдулҳамид (81).

Ал Иттиҳод — Ал Маюф, Фаваз, Ал Муса (Ромарино, 46), Ҳегази, Кадеш, Файсал Ал Гамди (Аш Шамрони, 69), Канте, Ан Нашри (Ал Ҳавсавий, 46), Аҳмад Ал Гамди, Ас Саҳафи (Жота, 61), Ҳамидуллоҳ. 

Ал Ҳилол — Буну, Абдулҳамид, Кулибали, Булайҳи, Аш Шаҳрони (Ал Бурайк, 72), Невеш, Милинкович-Савич, Микаэл (Канно, 62), Малком, Носир Ад Досари (Ат Тамбакти, 62), Митрович (Аш Шаҳри, 90+7). 

Огоҳлантиришлар: Ҳегази (20), Митрович (45+13), Булайҳи (50), Файсал Ал Гамди (57), Невеш (90+3),  Кадеш (90+6). 

Четлатиш: Милинкович-Савич (42).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар